«Барселона» қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги футболчиларни харид қилишни режалаштирмоқда. Каталонияликлар марказий ҳимоячидан ташқари қанот ҳимоячисини ҳам таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Мundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти учун қишки трансфер ойнасидаги асосий вазифа тажрибали марказий ҳимоячини харид қилиш бўлиб қолмоқда.
Жюл Кунде, Эрик Гарсия ва Андреас Кристенсеннинг жароҳатлари сабаб бош мураббий Ханс-Дитер Флик ихтиёрида фақат Пау Кубарси ва Жерар Мартин қолган. Шу боис яримҳимоячи Френки де Йонг ҳам марказий ҳимоячи позициясида синаб кўрилмоқда.
Маълумот учун, «Барселона» ҳимоядаги жароҳатлар сабаб ушбу позицияда кадрлар танқислигига дуч келган.