Испания чемпионатида 10-тур учрашувлари старт олмоқда. «Вилярреал» ўз майдонида «Эспанёл»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Жамоаларнинг ушбу баҳс учун асосий таркиблари эълон қилинди.
Маълумот учун, «сариқ субмарина» 11 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Каталония клуби эса 7 очко тўплаб, 18-поғонада.
Ла Лига. 11-тур
Вилярреал — Эспанёл
Вилярреал – Гулачи, Моуринио, Наварро, Вейга, Кардона, Комесаня, Молейро, Масиа, Бюкенен, Морено, Микаутадзе.
Эспанёл – Фортуно, Дркушич, Эл Ҳилали, Кабрера, Инохо, Эспозито, Бауза, Эрнандес, Сарагоса, Роберто, Дмитрович.