Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Ливерпул» дарвозабони Алиссонни ноябр ойидаги учрашувларга таклиф этмаслик қарорини изоҳлади.
«Пентакампеонлар» 14 ноябр куни Япония, 17 ноябр куни эса Сингапур миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
«Бизга Алиссонни синаб кўришнинг ҳожати йўқ — уни шундоқ ҳам жуда яхши биламиз. У энг яхши дарвозабон. Америка Кубоги бошланганида у миллий жамоага чақирилади. Ҳозир эса турли вариантларни синаб кўриш, таркибни янгилаш ва ёш футболчиларнинг ўз имкониятларини намоён этишига ёрдам беришимиз керак», — дея Анчелоттининг сўзларини Anfield Sector нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, Алиссон 2015 йилда Бразилия миллий жамоасидаги дебютини ўтказганди. Бу вақт давомида у 83 та учрашувда иштирок этган.