«Барселона» клуби қишки трансфер вақтида «Ливерпул»га ижарага берилган ҳимоячи Роналд Араухони тўлиқ сотиб олиш бўйича таклиф билан мурожаат қилади. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш учун маблағ ишлаб топиш мақсадида уругвайлик 27 ёшли футболчини «қизиллар»га тўлиқ сотишга тайёр.
Манба маълумотига кўра, Араухо ҳам, «Ливерпул» ҳам ҳамкорликдан мамнун. Ҳимоячининг ижараси бўйича дастлабки келишувга уни 55 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш банди киритилган эди.
Мерсисайдликлар эса Араухонинг трансфери учун 48–54 миллион евро тўлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.
Бу мавсумда Араухо барча турнирларда 13 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.