Франция чемпионатида 9-тур учрашувлари старт олди. «ПСЖ» сафарда «Гавр»га қарши ўйнаб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ашраф Ҳакими учрашувда бош қаҳрамонга айланди. Марокашлик футболчи рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилди. Шунингжек, икки ассистни ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике жамоси очколари сонини 20 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди. «Гавр» эса 2 очко билан сўнгги поғонада.
Лига 1. 9-тур
Гавр — ПСЖ 1:5
Голлар: Майя 18 – Годтс 26, Ҳакими 28, 55, 69, Маюлу 62
Гавр – Бодар, Секо, Туба, Мванга, Узиад, Эбоног, Ричардсон, Н’Дяе (Саматта, 65), Фофана, Майя, Накамура (Коффи, 65).
ПСЖ – Сафонов, Ҳакими (Боли, 71), Забарний, Люка Эрнандес, Аклиуш (Бералдо, 63), Заир-Эмери, Фернандес, Маюлу, Годст (Нджанту, 71), Ферран Торрес.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади