Live
1
Ўзбек

Луис Энрике «ПСЖ»даги жароҳатлар муаммоси ҳақида гапирди

Футбол
29 октябр, 11:30
Парижликлар устози футболчиларнинг жароҳат олиш хавфини камайтиришни мақсад қилган.
Луис Энрике «ПСЖ»даги жароҳатлар муаммоси ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
30.10.2026, 14:00 Лига 1 Франция Гавр Гавр - : - ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоада кузатилаётган жароҳатлар билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, юқори савиядаги футболда жароҳатлардан бутунлай қочиш қийин.

«Биз вазиятни имкон қадар назорат қилишга интиламиз. Жароҳатлар ҳар доим ишимизнинг муҳим қисми бўлиб келган. Айрим футболчилар бошқаларга қараганда тез-тез жароҳат олишади ва буни назорат қилиш қийин.

Жароҳатлар сонини имкон қадар камайтириш учун машғулотлардаги юкламаларни тўғри тақсимлашга ҳаракат қиламиз. Бироқ жароҳатлар юқори савиядаги футболнинг бир қисмидир», — деди Энрике.

20 октябр куни Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши кечган ва «ПСЖ»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда Усмон Дембеле ҳамда Хвича Кварацхелия жароҳат олганди.

Франциялик ҳужумчи сонидан жароҳат олган бўлса, грузиялик футболчида ўнг тиззанинг хочсимон бойлами узилиши аниқланган.

Маълумот учун, «ПСЖ» 30 октябр куни Франция чемпионати доирасида «Гавр» меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гавр Гавр
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар