Истанбулнинг «Галатасарой» клубининг юлдузи, марказий ҳужумчи Виктор Осимҳен жамоага россиялик яримҳимоячи Алексей Батраковнинг келиши ҳақида гапирди.
«Галатасарой»га Батраковни олиб келган инсонни мукофотлаш керак», - дея нигериялик форвард сўзларидан иқтибос келтиради Sporx.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул топ-клуби 21 ёшли россиялик футболчини Москванинг «Локомотив» клубидан 25 миллион евро эвазига сотиб олганди. Футболчи турк клуби билан беш йиллик меҳнат шартномаси имзолаган.
Ушбу мавсумда Батраков «Галатасарой» сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 10 та ўйинда майдонга тушди. Алексей 2 та гол уриб, шерикларига 2 та голли узатма етказиб берди.