UFC’нинг ярим енгил вазн тоифасида (65 килограммгача) амалдаги чемпиони, австралиялик Александр Волкановски ўз камари учун кейинги даъвогар ҳақида фикр билдирди.
«Мен Силвани ёқтираман, Алжамейн Стерлингни ҳам… Аммо Алжамейн яна битта жангда ғалаба қозонса, у чемпионлик жангига кўпроқ лойиқ бўлади, деб ҳисоблайман. Ким кўпроқ лойиқ, деган саволга жавоб берадиган бўлсам, айнан Алжони танлайман.
У кейинги даъвогар бўладими? Иккаласи ҳам даъвогар. Ҳар иккиси ҳам чемпионлик жангида иштирок этиш имкониятига эга. Аммо ким кўпроқ лойиқ эканини сўрасангиз, бу — Алжо. Чунки у Кевин Валехос каби хавфли рақибга қарши жанг қилишга рози бўлди», — деди Волкановски The Ariel Helwani Show подкастида.
Волкановски унинг чемпионлик камари учун навбатдаги даъвогарни айтди
Бошқалар
29 октябр, 12:32
Австралиялик чемпион икки жангчига тўхталди.
Foto: Getty Images