Live
12
Ўзбек

Винисиус мутахассислар билан тезлиги ва дриблинги пасайгани сабабини ўрганмоқда

Футбол
29 октябр, 13:37
    9
«Реал» вингери аввалги даражасига қайтмоқчи.
Винисиус мутахассислар билан тезлиги ва дриблинги пасайгани сабабини ўрганмоқда
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби вингер Винисиус Жуниор аввалги тезлигида югура олмаётгани сабабларини мутахассислар билан биргаликда ўрганмоқда.

Шунингдек, 27 ёшли футболчи дриблинг сифати пасайганининг сабабларини ҳам аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналист Томас Гонсалес-Мартин ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Бу мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 11 та баҳсда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар