Жейдон Санчо «Хетафе»га ўтмайди.
Аввалроқ Испания клуби эркин агент мақомида бўлган, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ вингери билан музокаралар олиб бораётгани маълум бўлганди. Бироқ Marca нашрининг ёзишича, бугун — 28 октябр куни англиялик футболчи «Хетафе» президенти Анхел Торресга жамоага қўшилмаслигини маълум қилган.
Манбага кўра, Санчо мавсум охиригача тахминан 3 миллион евро ишлаб топишни истаган. Англия оммавий ахборот воситалари «Хетафе» унга 400 минг евро маош таклиф қилгани ҳақида ёзишган. Аммо бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди: клуб футболчига анча юқори маош тўлашга тайёр бўлган, бироқ уларнинг таклифи барибир Санчонинг молиявий талабларига мос келмаган.
Жейдонда Саудия Арабистони клубидан таклиф бор. Ушбу жамоа футболчининг молиявий талабларини қондиришга тайёр.
Ўтган мавсумда Санчо «Астон Вилла»да ижара асосида ўйнаган ва Англия Премер-лигасидаги 23 та баҳсда 2 та голли узатмани амалга оширган.
Санчо «Хетафе» таклифини рад этди
Футбол
28 октябр, 10:57
«МЮ» собиқ вингери фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирмоқчи.
Foto: Getty Images