Толедо вилоятидаги темирйўл ҳалокати сабабли Испания кубогининг 28 октябрдаги ўйинлари қолдирилди.
28 октябр куни эрталаб Испаниянинг Толедо вилоятидаги Лос-Эбенес ва Урда муниципалитетлари ўртасидаги темирйўл участкасида икки тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида поездлардан бирининг икки вагони релсдан чиқиб кетди.
Сўнгги маълумотларга кўра, авария оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 179 киши жароҳатланган. Тўқнашган поездларда жами 544 нафар йўловчи бўлган.
Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) бугун Испания кубоги доирасида ўтказилиши режалаштирилган барча учрашувлар бошқа саналарга кўчирилишини маълум қилди.
«Чоршанба куни эрталаб Толедо вилоятида содир бўлган темирйўл ҳалокати қурбонларига ҳурмат ва ҳамдардлик белгиси сифатида RFEF куннинг иккинчи ярми ва кечқурун ўтказилиши керак бўлган Испания кубогининг биринчи босқичидаги барча 24 та учрашувни қолдирди.
Яқин кунларда RFEF турнирнинг янгиланган тақвими ва қолдирилган ўйинларнинг аниқ ўтказилиш вақтларини эълон қилади.
Испания футбол оиласи ушбу фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдиришда давом этмоқда ва даҳшатли авариядан жабрланганларга ёрдам бериш борасида тегишли идоралар билан ҳамкорлик қилишга тайёр», — дейилади федерация баёнотида.
Темирйўл ҳалокати сабаб Испания кубогидаги бугунги ўйинлар қолдирилди
Футбол
28 октябр, 12:18
Толедо вилоятида икки тезюрар поезднинн тўқнашиб кетиши натижасида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Foto: Getty Images