«Атлетико» қишки трансфер ойнасида катта трансферни амалга ошириши мумкин.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, «матрасчилар» «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандешни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ ҳам мадридликлар португалиялик яримҳимоячига қизиқаяётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Ўтган ҳафта Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррикни «Комо»га қарши ўйинда (1:4) хисобида қайд этилган мағлубиятдан сўнг очиқ танқид қилди. Натижада мураббий португалиялик футболчини «Борнмут»га қарши баҳсда захирада қолдиришга қарор қилганди.
Қайд этилишича, мураббий ва футболчи ўртасидаги келишмовчилик барҳам топган. Фернандеш «Челси»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.