«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес билан олиб борилган музокаралар бўйича тайинланган 602 евро миқдоридаги жарима юзасидан апелляция бермоқчи. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар учун масала жарима миқдорида эмас, балки клубнинг принципиал позициясида. «Барселона» раҳбарияти ўз ҳаракатларида ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўйилмаганини таъкидлаб, қарорга рози эмас.
Нашр хабарида айтилишича, клуб ушбу жаримани «кулги уйғотадиган даражада арзимас» деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, «Барселона» маънавий ва принципиал сабабларга кўра уни тўлашни истамаяпти. Каталонияликлар ўз ҳаракатлари қонун-қоидаларга мос бўлганини таъкидлаб, қарор устидан шикоят қилишга қарор қилган.
Аввалроқ Испания футбол федерацияси (РФEФ) «Атлетико»нинг шикоятидан сўнг «Барселона»га жарима тўлаш мажбуриятини юклаган эди. Можаро каталонияликларнинг Хулиан Алварес билан музокаралар олиб боргани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жарима миқдоридан кўра, ўзининг қоидабузарлик содир этмаганига оид позициясини ҳимоя қилишни муҳим деб ҳисобламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади