Live
1
Ўзбек

«МЮ» Брэнтуайтни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
27 октябр, 17:59
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
«МЮ» Брэнтуайтни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Эвертон» марказий ҳимоячиси Жаррод Брэнтуайтга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Ливерпул» ҳам англиялик 24 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Мерсисайдликлар ҳимоячининг ўйинини юқори баҳоламоқда ва келаси йили уни сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Ўз навбатида «Эвертон» футболчининг трансфер қийматини тахминан 96 миллион евро деб баҳоламоқда.

Брэнтуайт бу мавсумда барча мусобақаларда 7 та учрашувда иштирок этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар