Live
1
Ўзбек

«Реал» Макаллистернинг трансферига кўз тиккан

Футбол
27 октябр, 17:53
Макаллистер 2023 йилнинг ёзидан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Реал» Макаллистернинг трансферига кўз тиккан
Фото: Getty Images

«Реал» клуби келгуси трансфер ойнасида «Ливерпул» ярим имоячиси Алексис Макаллистерни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио аргентиналик 27 ёшли футболчини жамоага таклиф қилиш тарафдори.

Португалиялик мутахассис, айниқса, унинг майдонда катта ҳажмда иш бажариши ва яккакурашлардаги маҳоратини юқори баҳолайди.

Алексиснинг «Ливерпул» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Ҳозирча мерсисайдликлар шартномани узайтириш бўйича аниқ режага эга эмас.

Маълумот учун, Макаллистер 2023 йилнинг ёзидан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 12 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобида қайд этган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар