Live
1
Ўзбек

Германия кубоги. «Боруссия Д» 90+3-дақиқада «Вердер»га ғалаба голини уриб, кейинги босқичга чиқди

Футбол
27 октябр, 18:06
Беллашувда жами 5 та гол урилди.
 Германия кубоги. «Боруссия Д» 90+3-дақиқада «Вердер»га ғалаба голини уриб, кейинги босқичга чиқди
Фото: Getty Images

Германия Кубогининг 1/16 финал босқич доирасиа «Боруссия Д» ва «Вердер» жамоалари ўзаро беллашди. Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Серу Гирасси Юлиан Рюэрсоннинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. 17-дақиқада эса Карни Чуквуэмека Жоб Беллингҳэмнинг голли узатмасидан фойдаланиб, дортмундликларнинг устунлигини икки карра оширди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида «Вердер» футболчилари Никлас Фюллкругнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Немис ҳужумчиси 65-дақиқада биринчи голини урган бўлса, 68-дақиқада Юри Регернинг узатмасидан кейин яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди — 2:2.

90+3-дақиқада «Боруссия»нинг австриялик яримҳимоячиси Марсел Забитцер ғалаба голини киритди.

Ушбу ғалаба орқали «асаларилар» турнирнинг 1/8 финал босқичига йўл олди. «Вердер» эса мусобақадаги юришини шу босқичда тугатди.

Германия кубоги. 1/16 финал
Боруссия Д – Вердер 3:2
Голлар:
Гирасси 6, Чуквуэмека 17, Забитцер 90+3 – Фюллкруг 65, 68

Бугунги янгиликлар