Элит Осиё Чемпионлар лигаси 3-турида Эроннинг «Истиқлол» жамоаси меҳмонда «Шабоб Ал Аҳли»га қарши беллашди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Маетусао ва Хуан Алвина муаллифлик қилди.
Теҳронликлар сафида Рустам Ашурматов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Жалолиддин Машарипов эса 86-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Бу натижадан сўнг «Шабоб Ал Аҳли» очколари сонини 9 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Истиқлол» эса 6 очкоси билан 5-поғонада бормоқда.
Элит ОЧЛ. 3-тур
Шабоб Ал Аҳли — Истиқлол 2:0
Голлар: Матеусао 69, Хуан Алвина 84
Истиқлол – Фараббаси, Фаллаҳ, Агҳаси, Рустам Ашурматов, Ҳардани, Чешми, Раззаҳина (Жалолиддин Машарипов, 86), Асани, Гоударзи, Саҳарҳизан, Ғолизадеҳ (Коушки, 82).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади