Пролига 24-турининг марказий беллашувида «Шўртан» ва «Орол» жамоалари ўзаро беллашди. Унда ғузорликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг нукусликлар устози Вадим Шадиматов ўз фикрларини билдирди.
«Аввало «Шўртан»ни ғалаба билан табриклайман. Мухлислар қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳи бўлишди. Ўйиндан ҳам футболчилар ҳам ишқибозлар ҳам завқ олишди деб ўйлайман. Одатда жамоа муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритса, кейинги учрашувларда ҳам ўзини ғолиб сифатида намоён этишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, биз футболга хос агрессив ҳаракат қилдик, мақсадимиз қўпол ўйнаш эмасди. Лекин сариқ карточкалар кўпроқ бўлди.
- «Орол»нинг таркиби Суперлига учун қанчалик мос деб ҳисоблайсиз?
- Жамоамизда яхши ўйинчилар кўп. Ахирга бекорга Пролига чемпиони бўлмадик. Лекин янги мавсумда таркиб қанчалик ўзгаришини эса вақт кўрсатади», - деди Шадиматов.