Италия чемпионатида 9-тур учрашувлари давом этмоқда. «Рома» Римда «Каляри»ни қабул қилди. Голлар шоусига айланиб кетган беллашувда «бўрилар» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Нзола меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик мезбон жамоа сафида Лулли, Пизилли, Мора ва Мален голларга муаллифлик қилди.
Бу натижадан сўнг «Рома» очколари сонини 21 тага етказиб, 3-ўринда. «Каляри» эса 13 очко билан 9-поғонада.
«Комо» (17, 5-ўрин) Туринда «Торино»дан (16, 6-ўрин) устун келди. Фабрегас жамоаси сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Серия. 9-тур
Рома — Каляри 4:2
Голлар: Лулли 15, Пизилли 21, Мора 85, Мален 87 – Нзола 10 пеналти, Малдини 81
Рома – Голлини, Н’Дика, Кулеракис, Манчини (Жиларди, 82), Эммануэл Лулли (Ренш, 76), Де Рон (Мора, 56), Кристанте, Пизилли, Молина (Франса, 46), Кастро (Мален, 56), Соуле.
Каляри – Каприле, Зе Педру, Мина, Родригес, Романо, Адоло, Оберт, Сугавара, Дейола (Литета, 76), Фадера (Малдини, 76), Нзола (Менди, 63).
Торино — Комо 1:3
Голлар: Адамс 24 – Рамон 81, Пас 87, Батурина 90
Комо – Санчес, Валле, Коуто, Рамон, Кемпф, Перроне (Аддай, 58), Какере (Батурина, 58), Миля (Смолчич, 78), Да Куня, Пас, Дувикас.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади