Бугун
98
Ўзбек

«Агар рақиб кучли бўлса, буни шунчаки тан олиш керак» — Родри «Эл Класико»даги мағлубият ҳақида

Футбол
27 октябр, 22:30
    4
«Барселона» яримҳимоячиси «Реал»нинг устунлигини тан олиш кераклигини айтди.
«Агар рақиб кучли бўлса, буни шунчаки тан олиш керак» — Родри «Эл Класико»даги мағлубият ҳақида
Foto: Getty Images
31.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Алавес Алавес

«Барселона» яримҳимоячиси Родри Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида «Реал»га қарши кечган «Эл Класико»даги мағлубият ҳақида гапирди. Мадридликлар ушбу баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Агар рақиб майдонда сендан кучлироқ бўлса, буни шунчаки тан олиш керак. Ўша оқшом жамоамизга рақибнинг жарима майдонида кескинлик етишмади», — дея Родрининг сўзларини келтиради Diario Sport.

Футболчи мавсум ҳали узоқ эканини таъкидлаб, жамоани олдинда кутаётган вазифаларга эътибор қаратди. Унинг фикрича, «Барселона» мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариши, камчиликларини тузатиши ва меҳнат қилишда давом этиши керак.

«Ҳозир эндигина октябр ойи, бу эса яхши. Олдинда ҳали узоқ мусобақа масофаси бор. Мавсумнинг қолган қисмига камтарлик билан ёндашишимиз, тинимсиз меҳнат қилишда давом этишимиз ва йўл қўйган хатоларимизни тузатишимиз шарт», — деди яримҳимоячи.

Маълумот учун, «Эл Класико» 25 октябр куни бўлиб ўтди. Килиан Мбаппе 41-дақиқада «Реал»ни олдинга олиб чиқди. Рафиня 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 87-дақиқада эса Мбаппе ўзининг иккинчи голини уриб, мадридликларга ғалаба келтирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Алавес Алавес
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар