«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасида «Челси»га қарши баҳс олдидан бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқаришни режалаштирган. Бироқ клуб унинг ўрнига муносиб номзод топиб, келишувга эриша олмаган. Бу ҳақда Тhe Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, «МЮ» раҳбарлари мураббийлик лавозими учун кўриб чиқилаётган номзодлардан бирортасига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган. Шу сабабли Кэррикни алмаштириш режаси амалга ошмай қолган.
Номзодлар орасида «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Ҳюрцелер ҳам кўриб чиқилган. Бироқ немис мутахассисининг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши эҳтимоли юқори эмас. Бунга «Брайтон» мураббийни қўйиб юбориш учун талаб қилиши мумкин бўлган катта товон пули сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмерининг «Манчестер Юнайтед»да тарафдорлари борлиги айтилмоқда. Аммо испаниялик мутахассиснинг Бирмингҳэм клуби билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Шу боис уни олиб келиш ҳам «МЮ» учун қимматга тушиши мумкин.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 31 октябр, шанба куни АПЛнинг 9-тури доирасида сафарда «Челси»га қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланиши белгиланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади