Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Майкл Кэррик мавсум стартидаги омадсизликларга қарамай, ҳозирча ўз лавозимини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда журналист Лори Уитвелл хабар бермоқда.
Мутахассис бугун, 27 октябр куни эрталаб клуб базасига етиб келган ва жамоа машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўраётгани маълум қилинган.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Кэррикнинг келажагини муҳокама қилишда давом этмоқда ва ҳозирча мураббий бўйича якуний қарор қабул қила олмаяпти. Қайд этилишича, айнан шу сабаб туфайли мураббий ҳали ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябр, шанба куни «Манчестер Юнайтед» сафарда «Челси»га қарши ўйин ўтказади. АПЛнинг тўққизинчи тур беллашуви Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.