Live
4
Ўзбек

Кудерметова Гуанчжоудаги мусобақа биринчи учрашувидаёқ имкониятни бой бериб қўйди

Теннис
27 октябр, 06:35
Дунёнинг 91-ракеткаси Хитойдаги WTA-250 мусобақасида омадсизликка юз тутди.
Кудерметова Гуанчжоудаги мусобақа биринчи учрашувидаёқ имкониятни бой бериб қўйди
Фото: Gettyimages

Дунёнинг 91-ракеткаси, Ўзбекистон вакиласи Полина Кудерметова Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри мезбонлигида ўтаётган WTA-250 мусобақаси иккинчи даврасига ўта олмади. Биринчи босқичда Полина Индонезия вакиласи Жаниче Ченга (дунё рейтингининг 47-ракеткаси) имкониятни бой бериб қўйди — 2:6, 2:6.

Полина Кудерметова 59 давом этган беллашувда 3 та эйс амалга оширди ва 5 та қўш хатога йўл қўйди. Ўз навбатида Жаниче Чен баҳс давомида 4 та эйс амалга ошириб, бирор маротаба ҳам қўш хатога йўл қўймади ҳамда 6 та брейк-пойнтнинг 4 тасидан унумли фойдаланди.

Маълумот учун, Гуанчжоудаги мусобақа 1/4 финалига чиқиш учун Жаниче Чен Буюк Британия вакиласи Хэрриет Дарт билан рўбарў келади.

Бугунги янгиликлар