«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик яқин вақт ичида ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Пол Хёрст хабар берди.
Кеча, 26 октябр куни «қизил иблислар» раҳбарияти йиғилиш ўтказган, аммо якуний қарорни қабул қилишга шошилмаган. Шу боис жамоа бугун, 27 октябр куни ҳам Кэррик қўл остида машғулот ўтказиши мумкин.
Қайд этилишича, амалдаги мураббий билан шартнома бекор қилинган тақдирда клуб раҳбарияти тобора кўпроқ Юлиан Нагелсманн номзодига мойиллик билдирмоқда. Шу билан бирга, Эдди Ҳау ҳам раҳбарият вакиллари орасида қўллаб-қувватланаётган номзодлардан бири бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» АПЛ доирасида ўз майдонида «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Манчестерликлар кейинги учрашувини сафарда «Челси»га қарши ўтказади.
Айни пайтда жамоа АПЛ турнир жадвалида 7 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.