Live
1
Ўзбек

«МЮ» раҳбарияти бугунги фавқулодда йиғилишда Кэррикнинг келажагини муҳокама қилади

Футбол
26 октябр, 05:35
    14
Жамоа сўнгги 8 та ўйинда ғалаба қозона олмади.
«МЮ» раҳбарияти бугунги фавқулодда йиғилишда Кэррикнинг келажагини муҳокама қилади
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Жамоа сўнгги саккиз ўйинда ғалаба қозонмади: беш мағлубият ва уч дуранг. «Борнмут»га 0:3 ҳисобида ютқазган «қизил иблислар» АПЛ турнир жадвалида 16-ўринга тушди.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти бугун, 26 октябр куни фавқулодда йиғилиш ўтказади ва унда Кэррикнинг келажагини муҳокама қилади.

Жамоада англиялик мутахассис ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Асосий даъвогарлар Эдди Ҳау ва Юлиан Нагелсманн ҳисобланади.

Унаи Эмери («Астон Вилла») ва Фабиан Хюрцелер («Брайтон») ҳам рўйхатда бор, аммо уларни таклиф этиш қимматга тушиши ва мураккаб бўлиши мумкин. Матбуотда Антонио Конте ва Киран Маккенна номлари ҳам тилга олинмоқда.

Қайд этиш лозим, «Манчестер Юнайтед» 2026 йилда учинчи бош мураббийини тайинлаши мумкин. Раҳбарият қарордан олдин барча вариантларни пухта ўрганиб чиқмоқчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар