Live
4
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Павлидис учун курашга қўшилди

Футбол
26 октябр, 04:01
Ҳужумчига «Астон Вилла», «Ювентус», «Милан», «Атлетико» ва «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Тоттенҳэм» Павлидис учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби «Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидисни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, Павлидис ҳозирча «тақачилар» учун асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Лондон клуби грециялик футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ олишга уринши мумкин.

Шу билан бирга, «Бенфика» ҳозирча музокараларга шошилмаяпти ва инглиз клубига аниқ шарт қўйган: Павлидис фақат 100 миллион евро миқдоридаги келишилган тўлов тўлиқ қоплансагина қўйиб юборилади.

Қайд этилишича, ҳужумчига «Астон Вилла», «Ювентус», «Милан», «Атлетико» ва «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу мавсумда Павлидис барча турнирлар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар