Live
9
Ўзбек

АПЛ. «Тоттенҳэм» дербида «Челси»дан устун келди

Футбол
24 октябр, 14:26
    5
Палмер майдондан четлатилди.
АПЛ. «Тоттенҳэм» дербида «Челси»дан устун келди
Фото: Getty Images
24.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Челси Челси 0 : 2 Тоттенҳэм Тоттенҳэм

Англия Премер-лигаси 8-турининг марказий беллашувида «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўзаро беллашди. Унда «тақачилар» 2:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Дастлаб 77-дақиқада «кўклар» кипери Пендерс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 80-дақиқада Палмер иккинчи сариқ карточкаси туфайли майдондан четлатилди. 87-дақиқада Тел узоқ масофадан ажойиб голга муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг Де Зерби жамоаси очколари сонини 9 тага етказиб, 12-ўринга кўтарилди. 13 очкоси бор «Челси» эса 4-поғонада.

АПЛ. 8-тур
Челси — Тоттенҳэм 0:2
Голлар:
Пендерс 77 автогол, Тел 87
Челси: Пендерс, Ачимпонг, Лакруа, Колуилл, Нету (Уэлбек, 88), Кайседо, Ҳендерсон, Ҳато (Палестра, 65), Палмер, Кенда (Эстевао, 72), Рожерс.
Тоттенҳэм: Кински, Робертсон (Порро, 65), ван Ҳекке, Мэддисон (Галлаҳер, 51), Тел (Дэвис, 89), Грей, Тонали, Фернандеш, Кудус (Кулусевски, 89), Мармуш (Соланке, 65), ван де Вен.
Огоҳлантиришлар: Палмер 71, Нету 79, Рожерс 90+1 – Галлаҳер 67, ван де Вен 71, Фернандеш 72, де Зерби 72.
Четлатиш: Палмер 80.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар