Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари «Спортинг»нинг қанот ҳужумчиси Флавиу Гонсалвешга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 19 ёшли футболчининг шартномасида 60 миллион евро миқдорида товон пули борасида банд мавжуд. Бироқ «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» португалиялик вингерни 45-50 миллион еврога баҳоламоқда. Жамоалар бу суммани ҳужумчи учун қишда таклиф қилишлари кутилмоқда.
Маълумот учун, янги мавсумда Гонсалвеш барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани етказиб берди.
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Машҳур Transfermarkt портали яримҳимоячининг актуал трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.