Live
6
Ўзбек

U-15 ЖЧ. Ўзбекистон ўсмирлари Ганага имкониятни бой берди

Футбол
24 октябр, 05:30
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Гана вакилларига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
U-15 ЖЧ. Ўзбекистон ўсмирлари Ганага имкониятни бой берди
Foto: O'FA

ФИФА U-15 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Гана ўсмирлар жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Унда ганалик футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гана вакиллари 11 ва 15-дақиқаларда иккита гол уриб, ҳисобда олдинга чиқди. 16-дақиқада Арон Соломин фарқни қисқартирди. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб яна икки бор дарвозани ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

ФИФА U-15 Жаҳон чемпионати
Гана — Ўзбекистон 4:1

Ўзбекистоннинг голи: Арон Соломин 16.

Ўзбекистон: Тимур Абдужалилов, Муҳаммадали Луфуллаев, Илҳом Мирзаев, Миржалол Фарходов, Арон Соломин, Роман Айзаттулов, Муҳаммадазиз Юсуфов, Беҳзод Тухҳтасинов.

Бугунги янгиликлар