Live
6
Ўзбек

«Бавария» Компанининг соғлиғи ҳақида маълумот берди

Футбол
24 октябр, 06:15
Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл бош мураббийнинг ҳолати барқарор эканини маълум қилди.
«Бавария» Компанининг соғлиғи ҳақида маълумот берди
Foto: Getty Images

«Бавария» спорт директори Макс Эберл бош мураббий Венсан Компанининг соғлиғи ҳақида маълумот берди. Белгиялик мутахассис жума куни машғулот вақтида ҳушидан кетганидан сўнг шифохонага ётқизилган эди.

«Энг муҳими, унинг ҳолати барқарор. Бу барчамиз учун оғир вазият бўлди. У кеча майдонда ҳушидан кетди ва ҳозир шифохонада. Шифокорлар нима содир бўлганини аниқ билишлари, барча текширувларни ўтказиб, вазиятни синчиклаб ўрганишлари учун у яна бир неча кун шифохонада қолади.

Бу ҳолат футбол ҳаётдаги энг муҳим нарса эмаслигини яна бир бор кўрсатади. Энг муҳими — саломатлик. Барчамиз Винига тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Бундай вазиятда «Бавария» сифатида бирлашиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Энг муҳими, нима содир бўлганини аниқлаш, унинг соғайишини таъминлаш ҳамда тикланиши учун зарур бўлган хотиржамлик ва вақтни бериш. У ўзини тўлиқ соғлом ҳис қилганидан кейингина қайтиши керак. Бизнинг асосий вазифамиз — уни, ҳатто маълум маънода ўзидан ҳам ҳимоя қилиш», — деди Эберл. Унинг сўзларини Bayern & Germany нашри Х ижтимоий тармоғида келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» мутахассиснинг соғлиғи тўлиқ тикланмагунча унинг майдонга ёки машғулотларга қайтишига шошилмаслигини билдирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар