«Брайтон» ҳимоячиси Лука Вушковичга Европанинг қатор топ жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Челси», «Барселона» ва «Бавария» хорватиялик 19 ёшли футболчининг ривожланишини диққат билан кузатиб боряпти ва келаси ёзда уни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча бирор клубдан расмий таклиф йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Вушкович бир неча ой олдин «Ҳамбург»даги муваффақиятли ижарадан сўнг «Тоттенҳэм» таркибидан «Брайтон»га ўтган. Келишув умумий қиймати бонуслар билан бирга 50 миллион фунтгача етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўз навбатида «Брайтон» Вушковични сотишга шошилмаяпти. Футболчи билан тузилган шартнома 2031 йилгача мўлжалланган. Инглиз клуби муносиб таклиф бўлган тақдирда Лука билан хайрлашиши мумкин.