Live
9
Ўзбек

ЎФФ президенти Португалияда Пепе билан учрашди

Бошқалар
23 октябр, 14:49
ЎФФ раҳбари Пепени Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.
ЎФФ президенти Португалияда Пепе билан учрашди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов амалий ташриф билан Португалияда бўлиб турибди. Унда Мамтақулов португалияликларнинг афсонавий собиқ футболчиси Кеплер Лаверан де Лима Ферреира — Пепе, шунингдек, «Порту» футбол клуби президенти маслаҳатчиси Ҳуго Нунеш билан учрашди.

Мулоқот давомида спорт орқали Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, футбол ва футзал соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Пепе каби жаҳон футболи афсоналари билан ҳамкорлик орқали Ўзбекистон футзалининг халқаро нуфузини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ЎФФ раҳбари Пепени Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди. Жаҳон футболининг афсонаси ушбу таклифни мамнуният билан қабул қилиб, тез орада Тошкентга келиш истагини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон футзалини ривожлантиришда Португалиянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш, мутахассислар ўртасидаги профессионал алоқаларни кенгайтириш ҳамда истиқболда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Бугунги янгиликлар