Бокс бўйича 5–20 декабр кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида илк бор клублар ўртасидаги «Asian Boxing League» турнирини ўтказиш режалаштирилган эди.
Бироқ, минтақадаги беқарор вазият сабабли мусобақа номаълум муддатга қолдирилди.
«Asian Boxing» ташкилоти спортчилар хавфсизлигини устувор вазифа сифатида белгилаб, Осиёдаги барча мусобақалар хавфсиз, барқарор ва ишончли муҳитда ўтказилишини таъминлаш мақсадида мазкур турнирни қолдиришга қарор қилди», - дейилади Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий канали берган хабарда.
Аввалроқ биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 30 октябр куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган жанги ташкилий сабабларга кўра қолдирилганди.