Live
6
Ўзбек

Камолиддин Тожиев: «Иккинчи бўлимда нима бўлганини билмадим»

Эксклюзив
23 октябр, 15:14
    8
Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Камолиддин Тожиев: «Иккинчи бўлимда нима бўлганини билмадим»
Фото: Пахтакор ПФК
23.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Пахтакор Пахтакор 1 : 3 Нефтчи Нефтчи

Турнинг марказий тўқнашувида «Пахтакор» чемпионлик курашда «Нефтчи»га аламли тарзда имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу беллашувдан кейин «Пахтакор» устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимни тўлиқ ташаббусимиз остида ўтказдик. 3 та 100 фоизли вазиятимиздан гол ура олмадик. Иккинчи бўлимда нима бўлди, билмайман. Умуман бошқа жамоа чиқди. «Нефтчи» ўз имкониятларидан фойдаланди. Биринчи бўлимнинг ўзида биз 3 та гол урсак бўларди. Лекин футбол шунақа нарса. Иккинчи бўлимда нима бўлганини билмадим.

- Биринчи бўлимда «Пахтакор» фойдасига белгиланган пеналти ва ўйин охирларида жамоангиз зарарига белгиланган пеналти ҳақида нима дея оласиз?

- Биз гол урган пеналтини қарамадим. Охирги пеналтини билмадим. Уни қанақа таҳлил қилишади, билмайман. Кўриб чиқдим, у қадар итаргани ёки тортгани ҳам йўқ.

- «Пахтакор» ОЧЛда бошқача мотивация билан ўйнаяпти. Бугун эса биринчи бўлимда 5 та имконият бўлди. Мотивация масаласида оқсоқлик бўляптими?

- Мотивация билан чиқишган. Иккинчи таймда нима бўлди, билмадим. Буни гаплашамиз, таҳлил қиламиз. Иккинчи таймда умуман бошқа жамоа чиққандек бўлди. Ютдик деб ўйлашди, йигитлар. Ўйинни таҳлил қиламиз.

- Заид Таҳсинни ҳолати қандай?

- Билмадим, тез тиббий ёрдам машинасида кетди. Шифокор нима бўлганини ҳали айтмади.

- Иккинчи бўлимда нима бўлганини билмадим деяпсиз. Балки танаффус пайтида футболчилар билан кўпроқ гаплашишингиз керакмиди?! «Пахтакор» устози сифатида иккинчи таймда нима бўлганини тушунмадим, дейиш ғалати эмасми?

- Кўриб чиқамиз. Футболчилар билан ҳар бир эпизодни гаплашамиз. Эртага гаплашамиз. Нима бўлганини, нега бундай бўлганини билиш керак. Балки биринчи таймда 5 та имконият яратгач, иккинчи бўлимда ҳам яна вазиятлар яратамиз деб бўшашишгандир. Эртага ҳаммамиз бирга таҳлил қиламиз.

- 5 та тур қолди. Чемпионлик масаласи ҳақида нима дея оласиз?

- 5 та тур бор. Ким кимни ютишини ҳеч ким 100 фоиз билмайди. Охиригача курашамиз. Ҳали имконият йўқолгани йўқ. Ҳа, бироз пасайган бўлиши мумкин. Лекин имконият йўқолгани йўқ. Чемпион бўлишга курашамиз», - дея Камолиддин Тожиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар