Термизнинг «Сурхон» жамоаси Суперлига 25-турида «Бухоро» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.
Натижада Анвар Ғофуров бошқарувидаги «тулпорлар» кетма-кет учта беллашувда нурсиз дуранг қайд этишга муваффақ бўлди. Жамоа бунга қадар «Қизилқум» ва «Хоразм»га қарши баҳсларда ҳам мана шундай натижага эришган.
«Сурхон» cўнгги бор 20 сентябр куни «Қўқон-1912»га қарши ўйинда рақибини минимал ҳисобда енгган.
Жамоанинг дуранглари сони 8 тага етди. Шу кунга қадар 19 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 7 та ўйинда ғалаба қозониб, 10 бор мағлубият аламини тортиб кўрган.
Ғофуров бошқарувидаги термизликлар ҳозирда 29 очко билан 12-ўринда бормоқда. Кейинги турда жамоа «Насаф»га қарши ўйнайди. Ушбу баҳс 31 откябр кунига белгиланган.