Live
2
Ўзбек

«Ливерпул» Оторбининг трансфери учун 30 миллион евро тўлашга тайёр

Футбол
23 октябр, 17:08
Унинг «кўршапалаклар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Ливерпул» Оторбининг трансфери учун 30 миллион евро тўлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Ливерпул» бу ҳафтада «Валенсия» клубига қанот ҳужумчиси Давид Оторбини трансфер қилиш учун шартномада белгиланган 30 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Tribuna Deportiva нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Мерсисайдликлар бу ҳақда 19 ёшли футболчининг атрофидаги вакилларни ҳам хабардор қилган. «Қизиллар»нинг қизиқиши сабабли «Валенсия» футболчи билан шартномани яна уч йилга узайтириш бандини имкон қадар тезроқ фаоллаштирмоқчи. Агар бу амалга ошса, Оторбини трансфер қилиш учун белгиланган товон пули 60 миллион еврога кўтарилади.

Давид бу мавсумда Испания чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг «кўршапалаклар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Валенсия Валенсия
Бугунги янгиликлар