Live
2
Ўзбек

А Серия. «Торино» ўз майдонида «Монца»дан устун келди

Футбол
23 октябр, 17:42
Беллашувда жами 5 та гол урилди.
А Серия. «Торино» ўз майдонида «Монца»дан устун келди
Фото: Getty Images
23.10.2026 FT Италия А серияси Торино Торино 3 : 2 Monza Monza

Италия чемпионати 8-туридан ўрин олган баҳсда «Торино» ўз майдонида «Монца»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда дастлаб 39-дақиқада Киян Фитц-Жим гол уриб, «Торино»ни олдинга олиб чиқди.

Бироқ иккинчи бўлим бошланиши билан «Монца» ҳисобни тенглаштирди. 47-дақиқада Густаво Варела рақиб дарвозасини ишғол қилиб, учрашувга интрига қайтарди.

«Торино» ўтказиб юборилган голга тезда жавоб қайтарди. 61-дақиқада Рафик Белгали мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада эса Никола Влашич фарқни иккита голга етказди.

Қўшиб берилган дақиқаларда «Монца» ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо меҳмонлар мағлубиятдан қутулиб қола олишмади — 3:2.

Бу ғалабадан сўнг туринликлар 13 очко билан 8-ўринга кўтарилди. «Монца» эса 7 очко тўплаб, 14-поғонада.

А Серия. 8-тур
Торино — Монца 3:2
Голлар:
Фитц 39, Белгали 61, Влашич 72 – Варела 47, Паттерсон 90

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Торино Торино
  • Monza Monza
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар