Live
1
Ўзбек

«Бавария» Компанининг соғлиғидан хавотирда

Футбол
23 октябр, 17:57
Бир неча кун аввал ҳам мутахассис бир кечани шифохонада ўтказган.
«Бавария» Компанининг соғлиғидан хавотирда
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббий Венсан Компани соғлиғидан хавотирда. Бу ҳақда TZ нашри хабар берди.

Аввалроқ белгиялик мутахассис машғулот вақтида ҳушидан кетганидан сўнг шошилинч равишда шифохонага олиб кетилган.

Манбага кўра, бу Компани биринчи марта шифохонага ётқизилиши эмас. Бир неча кун аввал ҳам мутахассис бир кечани шифохонада ўтказган ва у ерда батафсил тиббий текширувдан ўтган. Бироқ бу текширувлар аниқ натижа бермаган.

«Бавария»дагилар Компани рақиблар ўйинини таҳлил қилиш билан кечгача шуғуллангани сабабли жуда кам ухлашини яхши билишади. Биринчи жамоа машғулотидан кейин ҳамда соғлиқ учун оғир кечган ҳафтадан сўнг у дам олиш ўрнига клубнинг иккинчи жамоаси машғулотини кузатишга йўл олган. Айнан шу ерда мураббий ҳушидан кетган.

Мюнхен клубидагилар Компани иш суръатини жиддий равишда пасайтириши ва камида бир муддат ўзини авайлаши керак, деб ҳисобламоқда. Унинг ишга фақат тўлиқ соғайганидан кейин қайтиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар