Live
9
Ўзбек

Компани машғулот пайтида ҳушидан кетиб, шошилинч равишда шифохонага олиб кетилди

Футбол
23 октябр, 13:56
    7
Аввалроқ клуб базасига вертолёт қўнгани ҳақида хабар берилган эди.
Компани машғулот пайтида ҳушидан кетиб, шошилинч равишда шифохонага олиб кетилди
Фото: Getty Images

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани машғулот вақтида ҳушидан кетганидан сўнг тез ёрдам машинасида Мюнхендаги шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.

Аввалроқ клуб базасига вертолёт қўнгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган ҳафта белгиялик мутахассис вирусли инфекцияга чалинганди. 17 октябр куни «Лейпциг»га қарши учрашув вақтидаги танаффусда ва ўйиндан кейин Компани мураббийлар хонасида дам олган, шунингдек, матбуот анжуманида ҳам иштирок этмаган.

Қайд этилишича, Венсандаги инфекция аввалдан мавжуд бўлган чандиқ тўқималари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Бундеслига 7-турида 25 октябр куни ўз майдонида «Фрайбург»га қарши ўйнайди. Мураббийнинг соғлиғи ва жамоа учрашувига таъсири ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар