Live
9
Ўзбек

Месси Испанияда Астурия маликаси мукофоти билан тақдирланди

Футбол
23 октябр, 14:36
    30
Аргентиналик форвард ушбу мукофотга футболдаги улкан ютуқлари ва хайрия соҳасидаги фаолияти учун сазовор бўлди.
Месси Испанияда Астурия маликаси мукофоти билан тақдирланди
Фото: Getty Images

Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси Испанияда нуфузли Астурия маликаси мукофоти билан тақдирланди.

Ҳозирда «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи ушбу мукофотга футболдаги улкан ютуқлари ва хайрия соҳасидаги фаолияти учун сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросимида мукофотни Мессига Испания тахти вориси, малика Леонор шахсан топширди.

Аввалроқ Лео ва унинг рафиқаси Антонелла Рокуццо Испаниянинг Астурия ҳудудига ташриф буюрган эди.

Мессининг турмуш ўртоғи ҳам мукофот топшириш маросимида иштирок этиб, футболчига ҳамроҳлик қилди.

Маълумот учун, «Интер Майами» навбатдаги учрашувини 25 октябр куни МЛС доирасида «Ню-Йорк Ред Буллз»га қарши ўтказади.

Бу мавсумда форвард Флорида клуби сафида барча турнирлар доирасида 32 та учрашувда иштирок этиб, 29 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар