Live
9
Ўзбек

ЎФФ президенти Португалия ФФ апарати раҳбари билан учрашди

Бошқалар
23 октябр, 14:45
Учрашув якунида томонлар қатор муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди
ЎФФ президенти Португалия ФФ апарати раҳбари билан учрашди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов хизмат сафари билан Португалияда бўлди. Ташриф доирасида ЎФФ раҳбари Португалия футбол федерацияси аппарати раҳбари Карлос Нету ҳамда федерациянинг футзал йўналиши бўйича мураббийлар малакасини ошириш маркази раҳбари Педро Диас билан учрашди.

Музокараларда икки мамлакат футзалини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ҳамда дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар қатор муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди:

🔹 ўзбекистонлик мураббийлар учун португалиялик тажрибали мутахассислар иштирокида Португалия футзалининг илғор тизим ва методикалари асосида семинарлар, тренинглар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш;

🔹 Ўзбекистон терма жамоалари мураббийларининг Португалияда малака ошириши ва амалиёт ўташи учун имкониятлар яратиш;

🔹 икки мамлакат футзал мутахассислари ўртасида мунтазам тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш;

🔹 келгусида Ўзбекистон ва Португалиянинг миллий, ёшлар ҳамда ўсмирлар футзал жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш.

Бугунги янгиликлар