Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган «Брест» ва «Ницца» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Ушбу беллашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди..
Дастлаб 15-дақиқада «Брест» ҳужумчиси Людовик Ажорк ҳисобни очди. 61-дақиқада «Ницца» вакили Эле Ваи мувозанатни тиклади. 83-дақиқада эса Софян Диоп меҳмонларга ғалаба келтирган голни урди — 2:1.
Ушбу ғалабадан кейин «Ницца» Франция чемпионатидаги очколарини 11 тага етказиб, турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олди. «Брест» эса 9 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Кейинги турда «Брест» 31 октябр куни сафарда «Лоьян»га қарши майдонга тушади. «Ницца» эса шу куни ўз майдонида «Ренн»ни қабул қилади.
Франция чемпионати. 8-тур
Брест – Ницца 1:2
Голлар: Ажорк 15 – Ваи 61, Диоп 83.
Ницца – Диуф, Ндайишимийе, Абдел, Сейду, Витцел (Янссон, 76), Жонатан (Кутуне, 54), Будауи, Нкунку, Эн (Диоп, 63), Амура (Кулибали, 76), Ваи.