«ПСЖ» Хвича Кварацхелияга ўринбосар изламоқда ва январ ойида «Байер» клубида тўп тепаётган ҳужумкор яримҳимоячи Иброҳим Маза билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.
Бунга грузиялик вингернинг оғир жароҳат олгани сабаб бўлмоқда. Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган «Барселона»га (4:2) қарши ўйинда 25 ёшли футболчининг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлами узилди. Шу сабабли у катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Манба маълумотларига кўра, Маза «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикенинг талабларига мос келади. Бироқ трансферни амалга ошириш учун Париж клуби камида 50 миллион евро таклиф қилиши керак бўлади. Шу билан бирга, 20 ёшли яримҳимоячи бошқа топ-клублар, жумладан, «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» жамоалари эътиборини ҳам тортган.
Маза бу мавсумда Леверкузен клуби сафида барча мусобақаларда 9 та баҳсда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг немислар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, жазоирлик футболчининг қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
«ПСЖ» Хвичанинг ўрнини «Байер» вингери билан тўлдирмоқчи
Футбол
22 октябр, 22:55
Париж клуби узоқ муддатга сафдан чиққан грузиялик вингерга ўринбосар топди.
Foto: Getty Images