Франция чемпионатининг 7-турида «ПСЖ» меҳмонда «Страсбург» билан куч синашди. Унда парижликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Рейна мезбонларни 17-дақиқада олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада Забарний мувозанатни тиклади. 85-дақиқада Дембеле иккинчи голни урди. 90+3-дақиқада Дуэ якуний нуқтани қўйди.
Бу ғалабадан сўнг Луис Энрике жамоаси турнир жадвалида 14 очко билан 2-ўринга кўтарилди. «Страсбург» эса 7 очко билан 12-поғонада.
Франция чемпионати. 7-тур
Страсбург – ПСЖ 1:3
Голлар: Рейна 17 – Забарний 77, Дембеле 85, Дуэ 90+3
ПСЖ: Сафонов, Заир-Эмери, Забарний, Дин (Мендеш, 53), Невеш (Ҳакимий, 63), Фернандес (Дуэ, 54), Бералдо (Витиня, 54), Аклиуш, Ферран Торрес, Кварацхелия (Дембеле, 63)
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади