Суперлига 24-турининг марказий беллашувида «Пахтакор» Наманганда «Навбаҳор»га қарши ўйнади. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб 43-дақиқада Заид Таҳсин ҳисобни очди.
Беллашувнинг 55-дақиқасида Русланбек Жиянов эса пеналтидан фойдалана олмади. 84-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиев мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, «шерлар» чемпионлик йўлидаги баҳсда очко йўқотиб, 53 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Лочинлар» эса 46 очко тўплаб, 3-поғонани эгаллаган.
Суперлига. 24-тур
Навбаҳор — Пахтакор 1:1
Голлар: Заид Таҳсин, 43 (0:1), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 84 (1:1)
Навбаҳор: 1. Ўткир Юсупов, 4. Исломбек Маматказин, 5. Дилшоджон Комилов (22. Умар Адҳамзода, 46) , 6. Шоҳрухбек Абдураҳмонов (17. Муҳаммадали Гиёсов, 67), 7. Русланбек Жиянов, 8. Диёр Холматов, 11. Ҳусайн Норчаев (28. Жоел Кожо,67) , 13. Опейеми Тейди Бенжамин, 23. Ваня Илич (30. Жасурбек Жалолиддинов, 63), 34. Георгий Жгереная, 55. Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Пахтакор: 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 8. Дилшод Саитов (22. Муҳаммад-Бобур Каримов, 82), 10. Акмал Мозговой, 17. Достонбек Ҳамдамов (21. Башар Ресан,66), 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Шерзод Насруллаев, 50. Фламарион, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90. Чинеду Стефен (29. Айман Ҳуссейн, 66).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади