Англия Премер-лигасининг 7-турида «Челси» сафарда «Эвертон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
46-дақиқада Педро Нету ҳисобни очди. Беллашув якунланишига яқин португалиялик футболчи яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубл қайд этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Челси» 13 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Эвертон» эса 10 очко билан 6-поғонада қолди.
АПЛ. 7-тур
Эвертон — Челси 0:2
Голлар: Нету 46, 90
Эвертон: Пикфорд, Мейтленд-Найлс, Тарковски, Брентуейт, Миколенко, Рёл, Армстронг, Гарнер, Дюсбери-Холл, Грилиш, Барри.
Челси: Мартинес, Лакруа, Ачампанг, Колвилл, Хато, Нету, Палмер, Кайседо, Ҳендерсон, Рожерс, Жоао Педро.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади