«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоасининг «Эвертон» майдонидаги сўнгги натижаларини эшитиб, ҳайратини яшира олмади. Лондонликлар 2017 йилдан буён Премер-лига доирасида Ливерпул клубига қарши сафарда ўтказган тўққизта баҳсда бор-йўғи икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
«Ростданми? Бу кўрсаткични яхшилай олишимизга ишонаман. Ҳозир статистикани ўзгартириш учун яхши имкониятимиз бор», — дея Алонсонинг сўзларини журналист Дом Смит келтирмоқда.
Маълумот учун, «Челси» «Эвертон»нинг уй стадионида ўтказилган сўнгги тўққизта баҳсда фақат бир марта ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар 17 октябр куни Англия Премер-лигасининг еттинчи тури доирасида яна тўқнаш келади. Баҳс Тошкент вақти билан 16:30 да бошланиши белгиланган.