«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клублар сафида барча мусобақаларда 500 та гол+пас амалга оширди.
Ушбу натижа Чемпионлар Лигасининг умумий босқич 2-тур доирасидаги «Рома»га қарши кечган (4:3) учрашувда қайд этилди. Ушбу баҳсда франциялик футболчи гол уришга муваффақ бўлди.
Opta маълумотларига кўра, 27 ёшли ҳужумчи «Монако», «ПСЖ» ва «Реал» сафида 378 та гол урган ва 122 та голли узатмани амалга оширган. Шу тариқа, унинг голлари ва ассистлари сони 500 тага етди. Қайд этиш лозим, ушбу мавсумда Мбаппе 11 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та ассист муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар кейинги учрашувни 18 октябр куни Испания чемпионати доирасида «Севиля»га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 19 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.