«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ҳужумчи Эндрикни жамоанинг ўнг қанот ҳужум чизиғида ўйнатмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Бундай ёндашув мадридликларнинг ёзги трансфер режаларига ҳам таъсир кўрсатган. Моуринио раҳбариятдан ўйин услуби бошқача бўлган ҳужумчини жамоага жалб этишни сўраган. Натижада «Леванте»дан Карлос Эспи трансфер қилинган.
Мураббий уни Эндрик билан бирга ўйнай оладиган футболчи сифатида кўрмоқда, яъни улар таркибдаги бир ўрин учун рақобатлашиши шарт эмас.
Икки футболчини бир вақтнинг ўзида майдонга тушириш имконияти Чемпионлар Лигасида «Рома»га қарши кечган учрашувда ҳам намоён бўлди. «Реал» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда иккала футболчи ҳам танаффусдан кейин майдонга тушди ва биттадан гол урди. Эндрик Эспига ассистентлик ҳам қилди.
Маълумот ўрнида, ушбу учрашувга қадар бразилиялик футболчи ушбу мавсумда деярли ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Унинг ягона майдонга тушиши 15 сентябр куни «Эльче»га қарши баҳсдаги тўрт дақиқа билан чекланган эди.