Live
1
Ўзбек

«Реал» ҳимоячиси ити учун суд олдидан жавоб беради

Футбол
16 октябр, 17:45
Мендининг ити 17 ёшли ўсмирни тишлаб олган, шунингдек, бошқа итларга ҳужум қилган.
«Реал» ҳимоячиси ити учун суд олдидан жавоб беради
Foto: Getty Images

«Реал» ҳимоячиси Ферлан Менди унинг итларидан бири вояга етмаган ўсмирга ҳужум қилгани сабабли суд олдида жавоб беради.

Sport.es нашри хабар беришича, Мадрид жиноят ишлари бўйича суди томонидан суд жараён 21 декабрга белгилаган.

Франциялик футболчига тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик айби қўйилмоқда. Унинг итларидан бири 17 ёшли ўсмирнинг оёғини тишлаган, шунингдек, яна икки итга ҳужум қилган. Итлардан бирини олган жароҳатлари туфайли кейинчалик ухлатиб ўлдиришга тўғри келган.

Манбага кўра, прокуратура Мендини 1,2 минг евро миқдорида жаримага тортишни, шунингдек, жабрланганларга 5,7 минг евро миқдорида товон пули тўлашни талаб қилмоқда.

Ҳодиса 2023 йил 4 январ куни содир бўлган. Ўша куни Мендига тегишли тўртта ит назоратсиз ҳолда ҳовлидан чиқиб кетган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар